ҚАЛАМИ

ҚАЛАМИ — 1) қўлда тўқилган йўлйўл гулли ип мато; қўлда йигирилган ипдан олачарш бир оз сийракроқ қилиб тайёрланган (ўта оҳорланган иплар тўқилиш жараёнида вақтвақти билан қалам билан ҳўлланиб турилгани учун «Қалами» деб аталган). Мато тўқиш жараёнида оқ ёки оч танда иплар орасига тутамтутам қизил, кўк, тўқ яшил ипларни бир меъёрда жойлаштирилиши натижасида оқиш мато заминида ингичка рангбаранг йўллар ҳосил қилинган. Қаламидан эркакларнинг енгил устки кийими ва бошқалар тайёрланган. 20-аср бошларида фкада тўқилган матоларнинг қўплаб келтирилиши туфайли Қ тайёрлаш камайиб кетган, фақат 2-жаҳон уруши даврида вақтинча Қалами мато тайёрлаш ҳам қайта тикланган;

2) сопол буюмларга қалам ёрдамида чизиб безак яратиш усули ҳамда шу усулда ишланган безак, нақш.

Loading...