ҚАЛАНДАР

ҚАЛАНДАР — 1) тарки дунё қилган, гўшанишинликка берилган одам, суфий; тасаввуф йўлига кириб, дарбадарлик ва хайрэҳсон билан кун кечирувчи киши. «Қ» истилоҳи суфийларнинг асарларида зикру самоъ орқали Аллоҳга руҳан яқинлашиб, факру фанога ва ҳақиқатга эрйшиш мақсадида ўз жисмини ва қалбини поклашга интилган дарвишларга нисбатан қўлланилган. Қ муайян жамоа (сулук)га бирлашиб, унинг таълимотини тарғиб этган, ўз муршиди (шайх, эшон ёки пир)нинг кўрсатмаларини бажариши шарт ҳисобланган.

2) Хива хонлигида сарой хизматчилари. Хон тантана билан сафарга чиққан вақтларида, серҳашам жанда кийган Қаландарлар маросимнинг олдида пиёда боришган. Хон қаландархона ёнидан ўтиб қолса, Қлар пирининг мадҳини эшитмоқ учун албатта тўхташган. Хонни мақтаган, сафарга чиқишда унга тантанали тус берган. Саройда 10—22 Қаландар бўлган.

Ўрта Осиёда Қаландар ларнинг фаолияти билан боғлиқ қаландархона ва хонақоҳлар мавжуд бўлган. Қаландарлар Шарқдаги мусулмон давлатларида, жумладан, Покистон, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон ва Африканинг айрим мамлакатларида ҳозир ҳам бор.

Loading...