ҚАЛАНДАРХОНА МАСЖИДИ

ҚАЛАНДАРХОНА МАСЖИДИСамарқанд вилояти (Каттақўрғон ҳудуди) даги меъморий ёдгорлик (1909 — 10). Нурилла Махсум раҳбарлигида қурилган. Масжид хонақоҳ, айвон, бош тарзи олдидаги катта ҳовуз ва минорадан иборат. Хонақоҳ мурабба тарҳли, тўрт устунли; 9 бўлакка бўлиниб марказий қисмига ҳовузак ишланган шифти ва устунлари серҳашам безатилган. Айвон шифтидаги нақшлар ҳамда мураккаб муқарнасли ҳовузаклар жозибадор; минора ғиштлари мавж усулида терилиб, безагида кўк ва ҳаво ранг кошинлардан фойдаланилган.

Loading...