ҚАЛАЙ ОКСИДЛАРИ

ҚАЛАЙ ОКСИДЛАРИҚалай монооксид, 5пО — қора кристаллар; зичлиги 6,446 г/см*, тетрагонал панжарали. 90 ГПа босим остида ромбсимон модификацияга ўтади. Амфотер, асосли хоссалари кучлироқ. Кислоталарда эриб 8п2’ тузларини ҳосил қилади; кислотали эритмаларда — қайтарувчи, 8п4+ гача, 400° дан юқори трада 8гЮ2 гача оксидланади; кислородсиз муҳитда 180° дан юқори трада 8п02 ва 8п га айланади. 8п02, 5п(ОН2) қалай оксалат ва бошқалар 5п2+ тузларини вакуумда, азот ва бошқалар инерт газлар атмосферасида парчалаш, шунингдек, 5п ни оксидлаш йўли билан олинади. 8п2+ тузларини олишда, катализатор сифатида, шиша саноатида қора пигмент тайёрлашда, металлургияда қайтарувчи ўрнида ишлатилади.

Қалай диоксид, ЗпО, — тетрагонал панжарали рангсиз кристаллар. Суюқланиш т-раси 1630°, зичлиги 7,01 г/ см3. Сувда эримайди; кислоталар, тузлар, ишқорларнинг сувдаги эритмалари таъсирига чидамли. Табиатда 5п02 — касситерит минерали (қалайтош). Керамика саноатида шаффоф, электр ўтказувчи ва иссиқ қайтарувчи материал, шиша, иссиқбардош эмаллар ва сирлар ишлаб чиқаришда оқ пигмент, гидролиз ва ўрин алмашиниш реакцияларида катализатор сифатида ишлатилади.

Prev Article

ҚАЛАЙ