ҚАЛАЙ РУДАЛАРИ

ҚАЛАЙ РУДАЛАРИ — таркибидаги қалай миқдори ва бирикмалари ундан қалайни ажратиб олишга техник имконият етарли ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган табиий минерал ҳосилалар. Саноат аҳамиятидаги Қалай рудаларининг кўп қисми (85%) асосий минерали бўлган касситерит (8п 78,8% гача) ва станнин (27,5% 8п) дан иборат. Станнинни бойитиш ва ундан 8п ажратиб олиш қийин бўлгани учун ундан кам фойдаланилади. Қалайнинг кальцийли борати — норденшельдин (43,5% Зп) баъзида саноат аҳамиятига эга бўлиши мумкин. Қалай рудалари кўпинча жамланма хом ашё бўлиб, таркибида У, Ве, Гл, Та ёки Си, РЬ, 2п, А§ учрайди. Ҳосил бўлиш шароитига қараб Қалай рудалари эндоген (туб) ва экзоген (сочма) конларга бўлинади. Алюмосиликат таркибли жинсларда шаклланган Қалай рудаларининг туб конлари генезиси ва минерал таркибига кўра пегматит, касситериткварц ва касситеритсульфид формацияларига бўлинади. Пегматит формацияли конлар генетик жиҳатдан нордон гранитлар билан боғлиқ. Бундай конларда касситеритнинг йирик кристаллари нотекис тўпланган ёки айрим аралашмалар ҳолида бўлади. Бундай конлар саноатда катта аҳамиятга эга бўлмайди, баъзан кўп таркибли хом ашёнинг манбаси бўлиши мумкин. Касситериткварц формацияли конлар юқори трали гидротермал ҳосилаларга мансуб бўлиб, нордон ва ўта нордон гранит магмалари интрузиялари билан генетик жиҳатдан боғлиқ. Бу формация конларида йирик касситеритлар бўлади (8Ь дан ташқари, У, Та, Ве ва бошқалар учрайди). Қалай олинадиган асосий манбалардан бири касситеритсульфид формацияли конлар, улар кичик нордон интрузиялар ривожланган, баъзан эса, вулкан формациялари билан боғлиқ р-нларда мавжуд. Қалай рудаларининг эндоген конлари орасида минерал таркиби, технологик хусусиятлари, амалий аҳамияти бўйича: касситеритгрейзенли, касситериткварцли, касситеритскарнли, касситеритсиликатли, касситеритсульфатузлисульфидли саноат типлари фарқланади. Қалай рудалари экзоген конлари сочмалардан иборат. Улар орасида элювий, делювий, аллювий, денгиз ва кўл қирғоқбўйи сочмалари мавжуд бўлиб, улар касситерит кристаллари ва агрегатлари қўшилган қум, қумтупроқ ва шағал материаллари ва йўлдош минераллардан ташкил топган. Қалай рудалари турли саноат типидаги конларда руда жисмлари оддий ва мураккаб томирлар, баъзан штокверклардан иборат. Уларнинг ўлчами ва шакли кенг кўламда ўзгариб туради. Сочмалар қалинлиги ва шакли ўзгарувчан бўлган горизонтал ётган қатламларни ташкил қилади. Қалай рудаларининг сочма конлари пегматит ва касситериткварц формациялари конларининг нурашидан ҳосил бўлади. Дунё буйича Қалай рудалари захираларининг 70% сочма конларга тўғри келади. Асосий ресурслари Жанубий Шарқий Осиё мамлакатлари — Малайзия, Индонезия, Таиланд, Лаос, Мьянма ҳамда Боливия, Бразилия, Австралия Иттифоқи, Нигерия, Буюк Британияда мавжуд.

Prev Article

ҚАЛАЙ