ҚАЛАЙ СУЛЬФИДЛАРИ

ҚАЛАЙ СУЛЬФИДЛАРИ — қалайнинг олтингугурт билан ҳосил қилган бирикмалари. Қалай моносульфид, — қорамтиржигарранг кристалл модда. Суюқланиш т-раси 881°, зичлиги 5,08 г/см3 (а8п). 2 та шакл ўзгариши мавжуд: а ва р а—>р ўтиш т-раси 605°. Сувда, суюлтирилган минерал кислоталар ва концентрланган хлорид кислотада эримайди, концентрланган НгТО3, Н2804, НҒ ва зар сувит эрийди. Ҳавода аста-секин 8п08 ва 8п02 гача оксидланади. Табиатда 8п8 — камёб учрайдиган герценбергид минерали.

Қалай дисульфид, 8п82 — сариқ кристалл модда. Сувда, суюлтирилган минерал кислоталарда эримайди, концентрланган кислоталарда, ишқорлар ва аммоний сульфидда яхши эрийди. 4 валентли қалай тузларига водород сульфид таъсир этишидан ҳосил бўлади. Кукун ҳолидаги қалай ва олтингугурт аралашмасини (аммоний хлорид иштирокида) қиздирилганда ҳосил бўладиган олтин ранг — сариқ тусли 8п82 «олтин ҳал» деб аталади. Уни ёғоч гипсдан ясалган буюмларни бўяш учун ишлатилади.