ҚАЛИН

ҚАЛИНникоҳ тўйи билан боғлиқ одат, баъзи жойларда «сут пули» ҳам дейилади. Қалиннинг пайдо бўлиши матриархатдан патриархатга ўтиш даврига бориб тақалади. Бу даврда никоҳдан сўнг келинни яшаш учун куёв хонадонига олиб кетиш русум бўлган. Дастлабки вақтларда келин учун умумий тарзда унинг уруғига, кейинчалик ота-онаси ёки қариндошуруғига бирор совға беришган. Қалин сифатида кийимкечак, озиқ-овқат, жонлиқ, қимматбаҳо тақинчоқлар, молмулк ва пул берилади. Қалин олиш одатининг пайдо бўлиши, биринчидан, қизнинг ўз ота-онаси уйида оила учун фойда келтирувчи ишчи кучи сифатида унинг хизматидан фойдаланиш имкониятининг йўқотилганлиги билан, иккинчидан бўлажак куёвнинг уйига олиб кетиладиган сеп, асбобанжом, молмулк билан ҳам боғлиқдир. Ундан ташқари, Қалин куёвнинг барча уруғаймоғидан тўплаб берилгани учун улар келинкуёвнинг никоҳини мустаҳкам бўлйшига ҳаракат қилганлар. Қалин тўлаш ҳанузгача кўпгина Шарқ мамлакатларида (Ўрта Осиё ва Кавказда) сақланиб қолган. Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг баъзи жойларида «сут пули» шаклида Қ бериш кузатилмоқда. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, никоҳ тўйларини тартибга солиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Шунингдек, Қалин билан боғлиқ муаммолар ҳам ўз ечимини топмоқда.

Loading...