ҚАЛҚОНЛИ КАНАЛАР

ҚАЛҚОНЛИ КАНАЛАР, орибатидалар — ўргимчаксимонларнинг кенжа туркуми. Тупрокда яшовчи бўғимоёклиларнинг турлари жуда кўп. Катталиги 0,2—1 мм. Ривожланиши (30—75 кун) биологик ва морфологик жиҳатдан фаркланувчи 2 босқичга бўлинади: личинкалик ва нимфа (бунда тана қоплагичи юмшоқ, тери орқали нафас олади, ернинг юза қатламида яшайди) ҳамда вояга етган даври (қалқонли трахея билан нафас олади ва ер устида, тўшамаларда ҳаёт кечиради). Қалқонли каналар баъзи лентасимон чувалчанглар ва чорва моллари гелъминтозлари қўзғатувчисининг оралиқ хўжайини. Қалқонли каналар ютган гижжа тухуми унинг ичида ривожланади (70—100 кун) ва кана ўлгунга қадар ёки ўсимликлар билан ҳайвон организмига тушгунча канада сақланади.

Кураш чоралари: чорва моллари гельминтсизлантирилади ва Қалқонли каналар йўқ яйловлар танланади.

Loading...