ҚАМАР ОРОЛЛАРИ

ҚАМАР ОРОЛЛАРИ, Қамар Ороллари Иттифоқи (араб. қамар — ой) — Ҳинд океанидаги Қамар о. ларида жойлашган давлат. Қамар о. лари таркибига Нгазижа (аввалги номи ГрандКомар), Нзвани (аввалги номи Анжуан), Мвали (аввалги номи Мохели), Маоре (аввалги номи Майотта) о. лари ва бир қанча майда ороллар киради. Майд. 2,170 минг км2. Аҳолиси 614,3 минг киши (2002). Маъмурий жиҳатдан 4 округга бўлинади. Пойтахти — Морони шаҳри.

Давлат тузуми. Қамар Ороллари — федерал республика. Амалдаги конституцияси 2001 йил 23 дек. да қабул қилинган. Давлат бошлиғи — президент, у умумий тўғри овоз бериш йўли билан 4 йил муддатга сайланади, ҳукуматга ҳам бошчилик қилади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни бир палатали парламент (иттифоқ ассамблеяси), ижроия ҳокимиятни президент бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати. Ороллар вулканлардан ҳосил бўлган, маржон қоялар билан ўралган. Ҳаракатдаги вулканлар бор. Бал. 2560 м гача (Нгазижа о. даги Қаргала вулкани, мамлакатнинг энг юқори нуқтаси). Иқлими тропик, иссиқва сернам. Соҳилда ўртача т-ра 23—28°, тоғларда 18° га яқин. Йиллик ёғин 1100 — 3000 мм. Тоғ ён бағирларида қалин тропик ўрмонлар, тоғ этакларида саванна ва бутазорлар бор.

Аҳолисининг 95% қамарлар ёки анталоатра халқи. Улар арабларнинг малагасилар ва Шарқий Африка соҳилидаги халклар билан чатишуви натижасида ҳосил бўлган. Бундан ташқари, банту тилларидан бирида сўзлашувчи макуалар ҳамда араб, малагаси ва французлар ҳам яшайди. Ҳиндистон ва Покистондан бориб қолганлар ҳам бор. Расмий тиллар — қамар, француз ва араб тиллари. Аҳолиси, асосан, қамар тилида сўзлашади. Қамарларнинг аксарияти ислом динининг сунний мазҳабида. Аҳолининг 75% га яқини соҳил бўйидаги текисликларда ва тоғ ён бағирларида истиқомат қилади. Асосий шаҳарлари — Морони, Муцамуду, Фомбони.

Тарихи. 15—19-асрларда оролларда мусулмон султонлари ҳукмронлик қилган. Оролларга европаликлардан биринчи бўлиб 1598 йилда голландлар борган. 19-асрда Франция бу оролларни босиб олиб, мустамлакага айлантирган. 1946 йил Қ. О. Франциянинг Мадагаскар мустамлакаси таркибидан мустақил маъмурий бирлик сифатида ажратилган. 1961 йилда Франциянинг «денгиз орти \удуди»; 1968 йил да ички ўзиниўзи бошқарув мақомини олди. 1975 йил 6 июлда Қамар Ороллари депутатлар палатаси ўз ташаббуси билан мамлакатни мустақил деб эълон қилди. 1978 йил 1 октябргача мамлакат Қ. О. Республикаси, сўнгра Қ. О. Федерал Ислом Республикаси деб атадди; 2002 йилдан ҳоз. номда. 1999 йил 30 апр. да полковник Азали Ассумани раҳбарлигидаги ҳарбий тўнтариш натижасида президент Тожиддин бин Саид Массунде ҳокимиятдан четлаштирилди, 1996 йилги конституция бекор қилинди, барча давлат муассасалари тарқатиб юборилди. Муваққат конституция амал қила бошлади. 1999 йил 6 майда Азали Ассумани ўзини президент деб эълон қилди. Қамар Ороллари — 1975 йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 6 июльМустақиллик эълон қилинган кун (1975).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. Янгиланиш ва демократик ҳаракат партияси, 1990 йилда тузилган; Тараққиёт учун миллий бирлашма партияси, 1996 йилда ташкил этилган; Демократия ва тараққиёт учун ҳаракат партияси. Қамар Ороллари мухтор касаба уюшмалари иттифоқи, 1996 йил тузилган.

Хўжалиги. Қамар Ороллари қолоқаграр мамлакат. Иқтисодиётининг асосини экспортга ихтисослаштирилган қ. х. ташкил этади. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва балиқ овлаш улуши 40%, саноатники 14%, хизмат кўрсатиш тармоғиники 46%. Асосий қ. х. экинлари: ваниль, чиннигул, иланг-иланг (гулидан эссенция ва парфюмерия саноати учун мой олинадиган да; рахт), кокос пальмаси, долчин, кофе. Ички эҳтиёж учун шоли, маккажўхори, маниок, ямс, батат, шакарқамиш, банан етиштирилади. Қорамол, эчки ва қўй боқилади, балиқ овланади. Урмонларда ёғоч тайёрланади. Саноати, асосан, қ. х. маҳсулотини қайта ишлаш, совун, спиртсиз ичимликлар, рўзғор асбоблари ишлаб чиқарувчи корхоналаридан иборат. Пуццолан (йўл қуриш ва цемент ишлаб чиқариш учун керакли хом ашё) қазиб олинади. Йилига 31 млн. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади. Ҳунармандчилик (тери, ёғочни қайта ишлаш, сават тўқиш) кенг ёйилган. Автомобиль йўллари уз. — 875 км (76% қаттиққопламали). Асосий денгиз порти — Муцамуду шаҳри Четга ваниль (экспорт бўйича дунёда 2-ўринда), эссенция, чиннигул, кокос пальмаси ёнғоғи ва мағзи чиқаради, четдан нефть маҳсулотлари, озиқ-овқат, машинаускуна олади. Ташқи савдода Франция, АҚШ, Германия, Мадагаскар билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — қамар франки.

Маорифи. Мустақиллик эълон қилиниши арафасида (1975) 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий таълим жорий этилган эди, аммо бу иш амалга ошмади. Давлат мактаблари билан бир қаторда мусулмон руҳонийларига қарашли диний мактаблар ҳам бўлган. Дарслар француз тилида, диний мактабларда араб тилида ўтилган. Мамлакат мустақилликка эришгандан кейин болалар 4 ёшдан мадрасага қатнаб, 2 йилда давомида Қуръонни ўргана бошлайдилар. Бошланғич мактаб 6 йиллик, тўлиқсиз ўрта мактаб 4 йиллик, тўлиқ ўрта мактаб (лицей) 7 й. лик. Маҳаллий тилда ўқитиш жорий этилган.

Анъанавий бошланғич диний мактабларда араб алифбосидан ташқари, қ. х. билимлари ва гигиена ўргатилади. Касбҳунар таълими бошланғич мактаб негизида амалга оширилади. Пед. билим юртларида ўқитувчилар тайёрланади. Олий ўқув юртлари йўқ. Ёшлар олий таълимни хорижда оладилар.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Мамлакатда «АлВатвон» («Ватан») ҳукумат ҳафталик газ. (1985 йилдан), француз тилида ҳафталик «Қамар Ороллари газетаси» чиқади. Қамар матбуот агентлиги ҳамда 1975 йилда ташкил этилган ва ҳукумат томонидан назорат қилинадиган Қамар радиоси фаолият юритади.

Loading...