ҚАНД

ҚАНД, қанд моддаси, шакар моддаси — углеводлар (моносахаридлар ва олигосахаридлар) синфининг қуйи молекулали вакиллари. Сувда яхши эриши ва кристалланиши Қанд моддасининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. У қайси манбадан илк бор олинган бўлса, ўшанинг номи билан аталади. Мас, глюкоза — узум қанди, лактозасут қанди, мальтоза — солод қанди, сахарозашакарқамиш ёки лавлаги қанди. Қанд моддаси деганда Қ бўлмаган табиий ва синтетик моносахаридлар ҳам тушунилади. Бундай моддалар одатдаги Қанд моддасидан ўзига хос томонлари билан ажратади. Уларнинг молекуласида гидроксил гуруҳ (—ОН) ўрнига бошқа гуруҳ, мас, водород атоми (дезоксисахар), аминогуруҳ N11, (аминосахар), меркаптогуруҳ §Н (тиосахар) ва ҳ. к. бўлади; тармоқданган углерод скелети (тармоқланган Қанд моддаси) ёки 7 ва ундан кўп атомдан иборат утлерод занжирига (юқори Қанд моддаси) эга; қўшимча кислород гутувчи цикли (ангидросахар) ёки қўшалоқ углерод боғи (тўйинмаган Қанд моддаси) бўлади. Микроорганизмлар турлитуман «қанд бўлмаган» Қ. моддасига бой манбадир. Кўпчилик табиий Қанд моддаларининг структураси кимёвий синтез йўли билан аниқланган (яна қ. Углеводлар).

Prev Article

ҚАМИШЛИ