ҚАНДАК

ҚАНДАКхалқ селекциясида чиқарилган маҳаллий эртапишар ўрик нави. Фарғона водийси, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида кенг тарқалган. Бир қанча клонлари бор. Дарахти ўртача катталикда, шохшаббаси қуюқ, бал. 7 м гача. Шохлари ингичка, куртак ва гуллари майда. Март охирларида гуллаб, июннинг 2-ярмида пишади. Мевалари майда (20—25 г), думалоқ, пўсти қалин, туклари бор, эти тўқ сариқ, ўртача тиғизликда, ширин (қанд миқдори 14—] 7%, қуруқ модда 26—28%, нордонлиги паст — 0,4—0,6%), данагидан осон ажралади, данаги майда. Совуққа ва касалликларга чидамсиз. Экилганидан кейин 5—7 йили ҳосилга киради. Асосан, қоқи солинади, компот, мураббо қилинади.

Prev Article

ҚАНД

Next Article

ҚАНДАҒОЧ