ҚАНДИЛ

ҚАНДИЛ — осма чироқ тури; бир ёки бир неча шам ёки лампочка қўйиладиган турлари бор. Металл, пластмасса, ганч ва бошқалар хом ашёлардан ясалади. Қнинг шифтга ва деворга ўрнатиладиган турлари бўлиб, улар бир ёки бир неча қисмлар бирикмасидан иборат бўлади. Ўзбекистон ҳудудида қадимдан сарой, мадраса ва бошқаларни ёритиш учун сопол, мис, жез, ганч Қандиллар ясалган ва улардан кенг фойдаланилган. Амир Темур мақбараси, Шоҳизинда, Қусам ибн Аббос зиёратхоналарида ноёб Қандиллар бўлганлиги маълум. 20-асрда, шунингдек, амалий санъат усталари томонидан нафис жозибадор ишланган ганч Қандил кенг тарқала бошлади (Усша Ширин Муродов, Т. Арслонқулов, А. Мухторов ва бошқалар).