ҚАНҒ ДАВЛАТИ

ҚАНҒ ДАВЛАТИ, Қанҳха (қад. хитой манбаларида Кангкия, замонавий ўқилишда Кангжюй, рус адабиётида Кангюй) — қадимда Сирдарёнинг ўрта ҳавзасида мавжуд бўлган давлат (мил. ав. 3 — мил. 5-аср ўрталари). Айрим адабиётларда ушбу давлат аҳолиси ҳам унинг номлари билан аталади.

К,Шониёзовттг фикрича, Қанғ давлати шарқда Фарғона (Даван, Дайюан), шим. шарқда Усун (Уйсун) давлатлари, шим. ғарбда Сарису, ғарбда Сирдарёнинг қуйи оқими билан чегарадош бўлган. Хитой манбаларига кўра, Қанғ давлатининг жан. ҳудудига ҳоз. Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Каттақўрғон ва Урганч туманлари кирган бўлиб, унинг чегараси Амударёга бориб тақалади. Жанубий да — Дайрузие (Даюэчжи) давлати жойлашган. Кушон подшолиги ташкил топиши ва унинг ҳудуди кенгайиши муносабати билан Қанғ давлатининг жан. чегараси ўзгарган. Шу туфайли мил. ав. 2-асрда Хитой элчиси Чжан Цянъ фарғоналиклар ёрдамида Қанғ давлати орқали Дайрузие (Даюэчжи) давлатига борган. Қанғ давлатининг қишки пойтахт шаҳарлари Битян ва Сушие бўлган. Битян Бинкат шаҳри (бошқа манбаларга кўра, Қанқа) ўрнида, Сушие эса ҳоз. Паркент туманидаги Сўқоқ (Сукеэке) номли жойга тўғри келади. Қанғ давлатининг ёзги қароргоҳлари Иссиқкўл бўйлаб, ҳоз. Қорақўл (Пржевальск) ёнида бўлган. Қанғ давлатининг қўшини 80—90 минг жангчини ташкил этган. Қанғ давлати аҳолисининг урф-одатлари Рузие (Юэцзи) давлати аҳолиси урф-одатидан фарқ қилмаган. Ўз навбатида, рузиеликлар урф-одатлари ҳунларннкига ўхшаш бўлган. Қанғ давлати ҳукмдори ва Ҳун хоқонлиги тангриқути ўртасида қудачилик муносабатлари ўрнатилган. Шу туфайли хитойлар ҳунлар устидан ғолиб чиқиб, уларни ўз жойларидан сиқиб чиқарганида, ҳун хоқони ўз авлоди билан Қанғ давлатига кўчиб келган. Қанғ давлатининг кўчманчи аҳолиси чорвачилик, шаҳарлар ва уларнинг атрофида яшаган ўтроқ аҳоли эса деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдосотиқбилан шуғулланган. Улар Буюк ипак йўлитги халқаро сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларда муҳим ўрин тутганлар. Қанғ давлати ҳудудида жиддий миграцион жараёнлар содир бўлиб турган. Мил. 5-асрнинг 2-ярмида Қанғ давлати парчаланиб, унинг ҳудудида Шош (Ши), Самарқанд (Кан), Маймурғ (Ми), Шаҳрисабз (Ши), Каттақўрғон (Хэ), Усрушона (Цао) каби кичик давлатлар ташкил топган.

Абдулаҳад Хўжаев.

Loading...