ҚАНОТ

ҚАНОТ (авиацияда) — учиш аппарати (самолёт, планёр, қанотли ракета ва бошқалар)нинг ҳаво ёрдамида кўтариш кучи ҳосил қиладиган қисми. Уч проекцияси бўйича: план бўйича (тўғри тўртбурчак, учбурчак, трапециясимон ва бошқалар), ён томонидан (қавариқботиқ, қўш қавариқносимметрик, қўш қавариқсимметрик, 8симон, линзасимон, ромб шаклли, понасимон ва бошқалар) ва олдиндан (V, \У, Мсимон, қайрилма учли, эгри чизиқли ва бошқалар) кўриниши бўйича фарқланади. Қанот «ўзининг» вазифасидан ташқари қўшимча вазифаларни ҳам бажаради. Мас, самолёт Қ. и ичига ёнилғи баки, шасси ғилдираклари, қўзғалувчан аэродинамик сиртларни очибёпиш симлари, салонни иситиш ва совитиш тизимлари, баъзан эса двигателлар ва қуроляроғлар жойлаштирилади. Учиш аппаратининг парвози ва қўниши пайтида Қанот исталган йўналишдаги ҳаво ва инерция кучларини қабул қиладиган ичи бўш балка сифатида ишлайди.

Товушдан секин учадиган аппаратларнинг Қаноти дюралюминий, мустаҳкам пўлат, магнит ва бериллийли қотишмалар, арматураланган пластик материаллар ва бошқалардан, енгил самолётлар ва планёрларнинг Қаноти, асосан, ёғоч, фанера ва мато (полотно) дан ясалади. Товушдан тез учадиган самолётлар ва космик аппаратларнинг Қаноти ванадий, тантал, вольфрам қотишмалари ва бошқалар қийин эрийдиган иссиқбардош материаллардан тайёрланади.

Loading...