ҚАРАМА-ҚАРШИ ТЕОРЕМА

ҚАРАМА-ҚАРШИ ТЕОРЕМА — бирор теореманинг шарти ҳамда хулосасини уларнинг инкори билан алмаштирилганда ҳосил бўладиган теорема. Мас, «агар тўртбурчакнинг қарамақарши бурчаклари йиғиндиси 180° га тенг бўлса, унинг ташқарисига айлана чизиш мумкин» деган теоремага «агар тўртбурчакнинг қарама-қарши бурчаклари йиғиндиси 180 га тенг бўлмаса, унинг ташқарисига айлана чизиш мумкин эмас» дегантеорема Қарама-қарши теорема бўлади. Қарама-қарши теорема тўғри бўлиши шарт эмас Агар берилган теорема ҳам, унга Қарама-қарши теорема ҳам ўринли бўлса, улар бирга зарурий ва етарли шартни ташкил қилади.

Loading...