ҚАРОРГОҲ

ҚАРОРГОҲ — 1) тош ва жез даврларида яшаган одамларнинг турар жойи. Манзилгоҳ, мавзе, макондан фарқ қилади;

2) ҳарбий бошлиқ (саркарда) нинг жанг пайтидаги сафар чодирининг номи;

3) вақтинча истиқомат қилиш ёки қўниш жойи (мас, чўпонлар қароргоҳи); 4) давлат идораси, давлат бошлиғи ёки бирор давлат арбобининг доимий ёки вақтинча турар жойи, саройи, резиденцияси.

Loading...