ҚАРШИ НАМОЗГОҲИ

ҚАРШИ НАМОЗГОҲИ, Кўк гумбаз — Қарши шаҳридаги меъморий ёдгорлик (1590—91). Хонақоҳ пештоқгумбазли (қўш гумбазнинг ташқи гумбази қулаб тушган), пештоқнинг икки ёнида симметрик 4 тадан жойлашган хоналар балхи гумбазли. Бош тарзидаги пештоқ кошинлар билан безатилган, китобаларига Қуръон оятлари битилган; Абдуллахон номи ва санаси зикр этилган ёзувлар сақланган. Бино олди томонидан намозхонлар учун майдон ажратилган.

Loading...