ҚАРШИ (1926 37 йилларда Беҳбудий) — Қашқадарё вилоятидаги шаҳар (1926 йилдан), вилоят маркази (1943 йилдан). Қашқадарё воҳасининг марказида, Қашқадарё бўйида, халқаро т. йил ва автомобиль йўллари кесишган жойда. Майд. 7,5 минг га. Аҳолиси 220 минг киши (2005). Қ. Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидан бири. У турли даврларда Боло, Нашеболо, Нахшаб, Насаф, номлари билан юритилиб, 14-асрдан Қарши деб атала бошлаган.
«Қарши» номининг келиб чиқиши тўгрисида турли фикр ва тахминлар мавжуд. В. В. Бартольд шаҳарнинг номи мўғул хони Кепакхон қурдирган «Қарши» (қад. туркийчада «сарой» маъносини англатган) билан боглиқ деб таъкидлайди. «Қутадғу билиг» («Саодатга йўлловчи билим») достонида «Қарши» атамаси «сарой» ва «қарама-қарши туриш» маъносида қўлланган. «Бобурнома»да ҳам бу ном мўғул тилидан олинганлиги таъкидланган. Келтирилган тахминларда атаманинг «қарши» — сарой, қаср маънолари кўпроқ қўлланади. Дастлабки шаҳар Қашқадарё воҳасида «Нахшаб» (сув обод қилган, сув нақш берган манзил) номи билан мил. ав. 7-асрда Ерқўрғон ўрнида вужудга келиб, унинг атрофи қалъа девори билан ўраб олинган (ушбу қалъа деворларининг қолдиқлари археологлар томонидан 1999 йил да ўрганилган). Шаҳарнинг яна бир номи Новтак — Навтака — янги бино деб ҳам талқин қилинади. Мил. ав. 6-асрда шаҳар кенгайиб, ички девор билан ўралиб (ҳоз. сақланган), майд. 35 га ни ташкил этган. Александр Македониялик босқини даврида шаҳар вайрон қилинган. Шундан кейин унинг воҳадаги етакчи шаҳар сифатидаги мақоми пасайиб борган. Мил. ав. 3—2-асрларда шаҳар ташқи қалъа девори билан ўралган (майд. 150 га бўлган). 2—1-асрларда (ҳоз. темир йўл станцияси ҳудудида) янги ҳарбий-сиёсий марказ мақомини олган ЗаҳҳокиМорон қалъаси бунёд этилди. Бу қалъа ҳам Нахшаб номини олиб аста-секин кенгая борди (қолдиқлари ҳоз. Шуллуктепа деб аталади). Кидарийлар ўз қароргоҳини 468 йил да янги Нахшабга кўчирдилар. 710 йил да араблар шаҳар (Нахшаб арабча талаффузда «Насаф») ва унинг атрофидаги ҳудудларни босиб олдилар. 9—13-асрларда Нахшаб (Насаф) ижтимоий-иқтисодий ва маданий жиҳатдан равнақ топди. 10-асрда Насафда ўша давр мусулмон оламида илмий конгресс — «мажлиси тадрис» ўтказилган. Ўрта асрларда Насаф орқали Эрон ва Ҳиндистонни Россия ва Европа давлатлари билан боғлаган муҳим карвон йўллари ўтган, савдоҳунармандчилик ривожланган.
1220 йил да Насафни Чингизхон қўшинлари вайрон қилди. Ундан кейинги даврда (14-асрда) воҳа маркази 3марта ҳоз. Қарши шаҳрининг эски шаҳар қисми ўрнида қайта тикланди. Чиғатой улуси хони Кепакхон (131826) Насафдан 2 фарсах (12 — 14 км) узоқликда қаср қурдириб, пойтахтни Қарши деб аталган бу қалъага кўчирган. Шаҳар ҳудудидан топилган археологик ёдгорликлар, бино қолдиқлари Қаршида 14-аср нинг 1-ярмида бир қанча кошинкор иморатлар мавжуд бўлганлигидан далолат беради.14-аср нинг 2-ярмида шаҳар қўрғони атрофи ғишт ва пахса девор билан ўралган, шаҳарда Одина масжиди қурилган. Қалъа атрофида 2,5—3 м чуқурликда хандақ қазилган Хандақустида4тақўтарма қўприк бўлган. Шахар қўргони ҳудуди 40 га ни ташкил этган. 16-асрда шаҳар яқинида йирик Намозгоҳ масжиди (ҳоз. меъморий ёдгорлик), ҳаммом бинолари қадимий кўтарган. Аштархонийлар давридан Қарши Бухоро тахти меросхўрлари турадиган жойга айланди. Имомқулихон даврида (1614—15 йилларда) Қашқадарёдан Қарши чўлига канал чиқарилган. 17—18-асрларда Қ. Қашқадарё воҳасидаги биринчи шаҳарга айланди. Қарши 16-асрдан 20-аср бошларигача Бухоро хонлиги (амирлиги)нинг Қарши беклиги нуфузли маркази бўлган. Ҳунармандчилик ривожланган, пул зарб қилинган. Манғитийлар даврида Қаршида ҳаммом, мадраса, хонақоҳ, сардоба ва суғориш иншоотлари бунёд этилган. Шаҳар ва унинг атрофи ободонлашган. Венгриялик олим Херман Вамбери 1863 йил да Қаршида бўлиб, шаҳарда 10 та карвонсарой, катта бозор бўлганлигини ёзади. Аҳолисининг 25 мингга яқин асосий қисми ўзбеклар деб таъкидлайди. Пахта тозалаш, ёғэкстракция, сут, пиво, мотор таъмирлаш, таъмирлашмеханика, уйсозлик, пластмасса буюмлари здлари, гўшт ва ун ктлари, тикувчилик ф-каси, қурилиш материаллари, т. йил транспорти, тўқимачилик корхоналагш бор. 7 қўшма корхона, жумладан Узбекистон—Туркия қўшма корхонаси ишлаб турибди. Туксиз гиламлар (палослар) ишлаб чиқарилади. «Ерқўрғон» улгуржи, «Осиё» қурилиш, «Фарҳод» хўжалик моллари бозорлари ва бошқалар мавжуд. Қарши давлат унти, Қарши муҳандисликиқтисодиёт инти, тиббиёт, пед. ва бошқалар жами 13 касб-ҳунар коллежи, 3 академик лицей, 9 лицей ва лицейинтернат, 2 гимназия, 44 умумий таълим, шунингдек, болалар мусиқа мактаблари, 4 театр (шу жумладан, вилоят мусиқали драма театри, вилоят қўғирчоқ театри ва бошқалар), вилоят ўлкашунослик музейи, филармония, 13 кутубхона, 5 клуб, 3 маданият ва истироҳат боғи фаолият кўрсатади. 22 касалхона, амбулаторияполиклиника ва бошқалар тиббий муассасалар бор. Қ — Тошкент, Қарши — Самарқанд, Қ — Бухоро ва бошқалар йўналишларда хамда туман марказларига автобуслар ва маршрутли таксилар қатнайди. Қарши аэропортидан Қарши — Москва, Қ — Андижон, Қ — Тошкент йўналишларидаги ҳаво йўлларида самолётлар қатнови йўлга қўйилган. Қаршида Кўкгумбаз масжиди (16-аср), қадимий ҳаммом (16-аср), Қашқадарё устидаги қадимий кўприк (1583), Шарофбой мадрасаси (18-аср бошларида), Чармгар масжиди (19-аср ўрталари), Бектемир мадрасаси (1905), Хожа Абдулазиз мадрасаси (19а), Қиличбек мадрасаси (19-аср) ва бошқалар меъморий обидалар сакланиб қолган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 сентябрдаги «Қарши шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш тўғрисида»ги қарори ва Узбекистон Ресггубликаси Президентининг 2005 йил 26 июлдаги «Қарши шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида»ги қароридан кейин шаҳарда кенг кўламда тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.
Кўкгумбаз масжиди, тарихий кўприк ва бошқалар меъморий обидалар таъмирланди. Шаҳарда «Насаф», «Геолог» спорт мажмуалари, теннис корти, ёпиқ чўмилиш ҳавзаси, спортсоғломлаштириш иншоотлари, 20 минг ўринлик стадион, Олимпия захиралари спорт коллежи ва бошқалар қурилмоқда. Вилоят телерадиокомпанияси, Қарши жамоатчилик ва Қашқадарё кабель телевидениелари ишлаб турибди. 1999 йдан «Насаф» шаҳар газ. чиқарилади.
Қаршидан «Насафий» тахаллуси билан кўплаб олимлар, шоирлар етишиб чиққан. Шулардан Алишер Навоийнинг «Мажолис уннафоис» асарида тилга олинган Мавлоно Сойилий, Мавлоно Мир Қарший, ундан ташқари, Маҳмуд Насафий (мусиқа ва санъат соҳасида), Қусам Шайхлар (диний илмлар соҳасида) шуҳрат қозонганлар.
Обод Жўракулов, Латиф Эрдонов.