ҚАРШИЕВ Қўчқор (1923, Самарқанд вилояти Иштихон тумани — 1945.5.2, Будапештда дафн этилган) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, сержант. 1942 йил март ойидан армияда, июль ойидан фронтда. 407алоҳида танкка қарши қирувчи дивизионининг (2Украина фронти 27армиянинг 78ўқчи дивизияси) тўп командири. 1945 йил янв. да Будапешт остоналари ва шаҳарида бўлган жангларда кўрсатган жасорати учун 1945 йил 29 июнда (вафотидан сўнг) Қаҳрамон унвони берилган. Митов шаҳарчасидаги 11 ўрта мактаб ва Иштихон туманидаги 39мактаб олдида унинг бюсти ўрнатилган.