ҚАШҚАДАРЁ АРХЕОЛОГИКТОПОГРАФИК ЭКСПЕДИЦИЯСИ

ҚАШҚАДАРЁ АРХЕОЛОГИКТОПОГРАФИК ЭКСПЕДИЦИЯСИ (ҚАТЭ), Кеш археологиктопографик экспедицияси — Қашқадарё воҳасидаги тарихийархеологик ёдгорликларни ўрганиш, тарихий даврларни ўрганиш ҳамда археологик материаллар тўплаш мақсадида ташкил этилган илмий экспедиция (1963). ҚАТЭга 196386 йиллар М. Е. Массон, 1986—93 йиллар З. И. Усмонова, 1993—98 йиллар А. С. Саъдуллаев ва 1999 йилдан Р. Х. Сулаймонов раҳбарлик қилмоқда. ҚАТЭ томонидан ҳозиргача Қашқадарё воҳасидаги 600 дан ортиқ турли тарихий даврларга мансуб ёдгорликлар ўрганилиб чиқилди. Улар ичида Жанубий Суғднинг йирик шаҳар марказлари (Узунқир, Китоб, Шаҳрисабз, Нахшаб, Насаф, Қарши), қадимий ўтроқ деҳқончилик маконлари, қадимий давр ва ўрта аср савдо йўллари, ҳунармандчилик устахоналари, меъморлик ёдгорликлари, мудофаа иншоотлари ва қўрғонлари (Ўрта қўрғон, Янгиқўрғон, Чим мудофаа девори ва бошқалар) бор. ҚАТЭ фаолияти давомида илк темир давридан 20-аср бошларигача бўлган катта тарихий давр тарихи ва археологиясининг долзарб масалалари қамраб олинди. воҳасида олиб борилган тарихийархеологик тадқиқотлар натижалари «Столичнме города в низовьях Кашкадарьи с древнейших времён», «Города южного Согда в VIII—XII вв.», «Ўрта Осиёнинг қадимги давр ва ўрта асрлар археологияси» (тўплам), «Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда», «Қадимги Ўрта Осиё тарихи», «Қадимги КешШаҳрисабз тарихидан лавҳалар» (монография), «Ўрта Осиё археологияси», Шаҳрисабз. Минг йилликлар мероси» (юбилей альбоми) каби илмий ва илмий оммабоп асарларда ўз аксини топди.