ҚАШҚАДАРЁ

ҚАШҚАДАРЁ (эски номи Шайхоли қишлоғи) — Қашқадарё вилоятидаги шаҳарча (1978 йилдан). Т. й. чорраҳаси. Вилоят маркази (Қарши шаҳри) дан 24 км шим. да. Аҳолиси 6 минг киши (2003). Қашқадарёда ун, гўшт, қурилиш материаллари ктлари, қурилиш ташкилотлари, асфальтбетон, керамикадренаж қувурлари ишлаб чиқариш корхоналари, пиво здлари, автокорхона, нефть базаси, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, касб-ҳунар коллежи фаолият кўрсатади. Умумий таълим мактаблари, кутубхона, маданият уйи, тиббий муассасалар бор.

Next Article

ҚАШҚАДАРЁ