ҚАШҚАДАРЁ

«ҚАШҚАДАРЁ»Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг ижтимоий-сиёсий газетаси. 1925 йил 22 майда Қарши шаҳрида «Қашқадарё» номи билан нашр этила бошлаган. Кейинчалик «Социализм алангаси», «Енгиш» (1934), «Қашқадарё ҳақиқати» (1935) номларида чоп этилган. 1960 йил 25 янв. да Қашқадарё вилояти тугатилиб, Сурхондарё вилоятига қўшилиши муносабати билан «Қашқадарё ҳақиқати» газ. си ўз фаолиятини тўхтатган. 1964 йил 7 фев. да яна чиқа бошлаган.

1997 йил 11 июнда «Қашқадарё ҳақиқати» ва «Кашкадарьинская правда» газ. лари таҳририятлари бирлаштирилиб, «Қашқадарё» номида ўзбек ва рус тилларида нашр этилган. 2005 йил 1 янв. дан «Қашқадарё» ва «Новости Кашкадарьи» газ. лари ҳар қайсиси алоҳида мустақил нашр сифатида ўзбек ва рус тилларида чоп этилмоқда. Саҳифаларида вилоят аҳолисининг республика, вилоят ва дунё миқёсида рўй бераётган янгиликлардан хабардор этиш ва уларни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга, халқ фаровонлиги ва турмуш даражасини мустаҳкамлаш ишларига жалб қилишга оид материаллар бериб борилади.

Газ. га турли йилларда С. Каримов, Н. Ғуломов, У. Хўжаев, йилУмаров, С. Қодиров, Р. Нурматов, Б. Норқобиловлар муҳаррирлик қилишган. Ҳоз. бош муҳаррири Нарзулло Равшанов. Адади 4001 (2005).