ҚАШҚАР

ҚАШҚАР, Қизилсув — Хитойнинг ғарбий қисмидаги дарё, бошланиш қисми Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудларида. Уз. 765 км (685 км Хитойда), ҳавзасининг майд. 90,8 минг км2. Дарё Олай ва Орқа Олай тизмаларининг ён бағирларидан бошланиб, қуйи қисмида Қашқар текислигида оқади. Суви воҳани суғоришга сарфланади. Ўртача сув сарфи қуйи қисмида 77 м3/сек., энг юқориси 500 м3/ сек. Ёзда суви кўпаяди. Дарё кўп оқизиқ келтиради. Қашқар дастлаб Ёркенд дарёсига қуйилган, эндиликда ундан ғарбда жойлашган Тўғроққум қумларига сингиб кетади. Қашқар бўйида Қашқар шаҳри жойлашган.