ҚАСИДА

ҚАСИДА (араб. — кўзламоқ, ният қилмоқ) — Шарқ мумтоз адабиётидаги шеърий жанрлардан бири. Қасида бирор шахснинг (кўпинча ҳукмдорнинг) мадҳига бағишланган. Қасида учун кўтаринки, тантанавор оҳанг хос. Ҳажми 20 байтдан 200 байтгача бўлиши мумкин. Ғазалга ўхшаб қофияланади (аа, ба, ва,…). Композицияси ғазалга нисбатан мураккаб бўлиб, насиб (ёки ташбиб) деб аталувчи лирик муқаддима, гурезгоҳ (қочиш жойи; насибдан асосий қисм — мадҳга ўтиш вазифасини бажарувчи байт ёки байтлар), мадҳ (мақтов) ва мамдуҳ (мақталаётган шахс) ҳақидаги дуо ва матлабни ўз ичига олувчи хулоса қисмлардан иборат. Қасида мазмунига кўра, Қасида баҳория, Қасидаи ишқия, Қасидаи ҳолия (ўз аҳволидан шикоят тарзида), Қ. и ҳамрия (май билан боғлиқтасвир), Қ. и ҳазония (куз тасвири), Қ. и фахрия (шоирнинг ўз истеъдодидан фахрланиши), Қ. и ҳажвия типида бўлиши мумкин. 11—12-асрлардан унинг мазмун ва мавзу доираси кенгайиб, фалсафий, ахлоқий, ижтимоий Қасидалар ҳам ёзилган (мас, Унсурий, Анварий, Хоқоний Қасида лари).

Ўзбек мумтоз Қасидалари араб ва форс қасидачилиги заминида юзага келган, унинг илк намуналари «Девону луғотит турк»яа учрайди. 15-асрда Саккокий, Лутфий, Гадоий, Амирийлар ижодида Қасида ўзининг юқори босқичига кўтарилган. Айниқса, Саккокий яратган Қасидалар алоҳида ажралиб туради. Унинг девонида 10 та Қасида бўлиб, ундан 4 таси ҳукмдор ва олим Мирзо Улуғбекка бағишланган. Алишер Навоийнкнт оригинал композиция ва услубга эга бўлган «Ҳилолия», катта ижтимоий мазмун ташувчи «Туҳфат улафкор» («Ситтаи зарурия»дан) Қасидалари машҳурдир. Кейинги даврда ўзбек адабиётида Мунис ва бошқалар шоирлар ҳам бу жанрга мурожаат қилганлар.

Ҳоз. ўзбек адабиётида ҳам Қасида жанрида бир қанча асарлар яратилган (Ғ. Ғулом, Ҳ. Олимжон, Т. Тўла, Э. Воҳидов, А. Орипов ва бошқалар).

Prev Article

ҚАРҒАТИРНОҚ

Next Article

ҚАСМАЛДОҚ