ҚАСМАЛДОҚ

ҚАСМАЛДОҚбошоқдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўтсимон ўсимликлар туркуми. Европа, Африка ва Осиёда тарқалган. Ўзбекистонда ювенил Қасмалдоқи, уч дюмли Қасмалдоқ, еттибўғим Қ., ёйилган Қасмалдоқ каби турлари учрайди. Пояси тирсаксимон букилган. Бўйи 20—50 см. Барг новлари сийрак тукли ёки туксиз. Бошоқлари наштарсимон, тасбеҳсимон, цилиндрсимон. Апр. июль ойларида гуллабуруғлайди. Барча турлари чўл, адирларда, тоғ этакларида, баҳори экинлар далаларида, шудгор ва бўз ерларда ўсади. Чорва моллари учун яхши емхашак.

Loading...