ҚАТЛАМ БОСИМИ

ҚАТЛАМ БОСИМИнефть уюмидаги суюклик ва газ босими. Қатлам босими нефтли, газли ва сувли қатламлар энергиясини ифодалайдиган энг муҳим белги (параметр)дир; бу босим қатлам қазилгунча кўпгина гидростатик босим (қатлам баландлигига тенг сув устуни босими)га тахм. тенг бўлади. Қатлам босими меъёрий ва аномалия ҳолида бўлиши мумкин. Меъёрий Қатлам босими қатламнинг жойлашиш чуқурлиги билан узвий боғлиқ бўлиб, бу босим чуқурликнинг ҳар 10 метрида тахм. 0,1 Мн/м2 ошади. Гидростатик босимдан сезиларли даражада фарқ қиладиган босим аномалияли босим дейилади. Нефть ва газ конларида Қатлам босими6., асосан, гидростатик, геостатик (тоғ жинсларининг устки қатламлари массаси таъсирида), геотехник (тектоник жараёнлар таъсирида) босимлар, турли босимли қатламлар орасидаги йўллар, сувлар ва жинсларнинг кимёвий таъсири, шунингдек, ғовак (ўтказувчан) қатламларнинг иккиламчи цементланиши оқибатида ҳосил бўлади ва ўзгаради. Бурғи қудуқлари ўзлаштирилаётганда, уларнинг забойлари (туби) атрофида паст босим ҳосил бўлади. Қатлам қазилаётганда тегишли чоралар кўрилмаса Қатлам босими пасаяди. Қатламнинг турли нуқталаридаги Қатлам босимини қиёслаш учун муайян битта текисликда деб тасаввур қилинади. Бундай текислик сифатида, одатда, шартли равишда қатламдаги сувнефть контактининг дастлабки ҳолати олинади. Кон қазиш жараёнида Қб. нинг ўзгариши доимий қайд қилиб борилади. Бу эса, қатламда содир бўлаётган ўзгаришларни аниқлаш ва кондаги ишларни назорат қилиб туришга имкон беради. Бурғи қудуқларидаги Қатлам босими монометрлар ёрдамида ўлчанади.