ҚАТЛАМА

ҚАТЛАМА — оддий хамирдан юпқа ёйиб, ёғда пишириладиган таом. Бошқа шу каби пишириклардан қатламлиги билан ажралиб туради. Қ тайёрлаш учун сув ва туз қўшиб оддий хамир қорилади, каттароқ зувалалар узиб, ўраб, 10—12 минут тиндириб қўйилади. Сўнгра ҳар бир зувала ўқлоғи билан юпқа (1—2 мм) қилиб ёйилади ва ёймага қаймоқ ёки сариёғ, маска ёғи, эритилган қўй ёғидан суртилиб, рулетсимон ўралади, ундан 5—6 см ли бўлаклар кесилади. Бўлаклар жўвада алоҳидаалоҳида 0,5—1 см қалинликда ёйилади, қиздирилган қозонда ёки товада атрофига ёғ суртиб, аввал бир томони, сўнгра иккинчи томони қизартириб пиширилади. Баъзан пиштан Қатламанинг юзига таъбга кўра шакар ёки қанд упаси сепилади.

Loading...