ҚАВИҚ

ҚАВИҚчок тури; қавиладиган буюмлар (тўн, дўппи, кўрпа, кўрпача ва бошқалар)нинг икки томонига ўтказиб тикилади. Асосан, авраастарли (баъзан ичига пахта солинган) буюмларда қўлланади. Сидирға, гулсиз матолардан тайёрланган буюмларда Қавиқнинг гул, турли шакллар ҳосил қилиб бажарилиши гулли Қавиқ деб аталади, бундай Қавиқ буюмга жозибадорлик бахш этади.

Loading...