ҚАВОМУДДИН ШЕРОЗИЙ

ҚАВОМУДДИН ШЕРОЗИЙ (? 1440) — меъмор; Шоҳрух саройидаги бош меъмор (15-аср). Анъанавий меъморликда шаклу шамойилларни маҳорат билан татбиқ этган, равоқлар кесишиши услубини ривожлантирган. Машҳаддаги Гавҳаршод бегим меъморий мажмуаси (1405—18), Ҳиротдаги Мусалло мажмуаси (1417—38) ва Хожа Абдулла Ансорий мақбараси (1428 — 29), Ҳаргирддаги мадраса (1440) ва бошқалар маҳобатли биноларнинг тарҳини тузган ва қурилишига раҳбарлик қилган.

Loading...