ҚАЙИН

ҚАЙИНқайиндошлар оиласига мансуб барг тўкувчи дарахт ва буталар туркуми. Оқ Қ., карелия Қ. и, юмшоқ ёки тукли Қайин, даурия Қайин ёки қора Қайин, япалоқ баргли Қайин каби 100 га яқин тури маълум. Асосан, Шим. ярим шарнинг мўтадил ва совуқ иқлимли р-нлари ҳамда субтропик мамлакатларида тарқалган. Ғарбий Европанинг 65° гача шим. кенгликларида, Россия Европа қисмининг ўрмон ва ўрмондашт зонасида, Ғарбий Сибирь, Забайкалье, Саян, Олтой ва Кавказда учрайди. Игнабарглилар ва баргли дарахтлар билан аралаш ўсиб, кенг Қайин ўрмонлари ҳосил қилади.

Ўрта Осиёда 2 тури: Туркистон ва Тяньшан Қайин лари тарқалган. Тўқайзорларда, 5—6 га майдонларда алоҳида ёки аралаш ўрмонлар ташкил қилиб, тоғ дарёлари қирғоқларида ингичка полосалар ҳолида ўсади. Баъзи жойларда ёнғоқзорлар, арчазорлар, оққарағайзорларда табиий ҳолда учрайди. Туркистон Қайини (В. 1игке§1ашка) ТяньшанОлай тоғ дарёлари бўйларида учрайди. Бўйи 8—17 м. Пўстлоғи оқсариқ, танасидан тез кўчади. Барглари кетмакет жойлашган тухумсимон, тиғсимон. Гуллари айрим жинсли, бир уйли ўсимлик. Тўпгули кучала. Апр. ойида гуллаб, октябрда уруғлайди. Тяньшан Қайини ёки қизил Қ. (В. Иапзспашса) Тяньшан тоғлари во’дийларида якка ҳолда ёки тўптўп бўлиб учрайди. Дарахтининг бўйи 20 м гача етади. Шохшаббалари кенг, қалин. Пўстлоғи қатламқатлам. Барглари тўқ кулрангяшил, ромбсимон. Ёш новдаларида смолали сўгаллари бор. 8—15 ёшидан гуллай бошлайди. Қайин ёруғсевар, совуққа чидамли, қурғоқчиликка бардошли. Турли тупроқиқлим шароитларида ўса олади. 40—120 (150) йил яшайди. Қайиндан шаҳарларни кўкаламзорлаштиришда фойдаланилади, ёғочидан паркет, фанер, чанғи ва бошқалар, айрим турларининг ёғочидан қимматбаҳо мебель тайёрланади. Пўстлоғидан қатрон, баргларидан бўёқ олинади, куртаги ва кучаласи қушлар учун яхши озуқа. Қайин шарбати, куртагининг қайнатмаси ва тиндирмаси тиббиётда қўлланилади.

Ад.: Гроздова Н. Б., Берёза, М., 1976. Абдушукур Хоназаров.

Loading...