ҚАЙЛИ ҒОРИ

ҚАЙЛИ ҒОРИтош даврига оид макон. Туркманистоннинг Болхон вилояти ҳудудида. Ғор яқинидан топилган қабристонлардан маълум бўлишича, илк неолит даври одамлари жасадларни денгиз соҳилига кўмишган. Маййит танасига қизил бўёқ (охра) сепилган ва чақмоқтошдан ясалган пичоқ қўшиб кўмишган. Ундан ташқари, денгиз чиғаноқларидан ишланган маржонлар ҳам топилган бўлиб, улар марҳумнинг бош кийимига тақилган ва ўнг болдирига ҳам ўраб кўмилган. Бу топилмалар Ғарбий Туркманистонда балиқ овловчилар ва бошқаларнинг хилхоналари бўлганидан гувоҳлик беради.

Loading...