ҚАЙНАШ

ҚАЙНАШ — суюқликнинг бутун ҳажм бўйича шиддат билан буғга айланиш жараёни. Суюқликда ҳамиша эриган газлар мавжуд бўлиб, улар идишнинг туби ва деворларида ҳамда суюқлик ичида муаллак слчиб юрган чанг зарраларида майдамайда пуфакчаларни ҳосил қилади. т-ра кўтарила борган сари пуфакчалардаги тўйинган буғ миқдори ва босими орта боради. Итариб чиқувчи куч таъсирида пуфакчалар юқорига қалқиб чиқади. Агар суюқликнинг юқориги қатламлари т-раси пастроқ бўлса, кўтарилаётган пуфакчалардаги босим тез камаяди ва шунчалик тез пучқайиб қолади. Пуфакчаларнинг деворлари бир-бирига урилиб ўзига хос шовқин чиқаради. Пуфакчалар ичидаги тўйинган буғ босими суюқликдаги босимга тенглашгач, пуфакчалар пучқаймасдан кўтарила бошлайди, шовқин ҳам тўхтайди ва Қайнаш бошланади. Барқарор Қайнаш жараёнида суюқликнинг т-раси ўзгармайди. Суюқликка берилаётган бутун энергия (иссикдик энергияси) суюқликни буғга айлантиришга сарф бўлади. Ўзгармас босим остидаги суюқликнинг Қайнаш жараёни юз берадиган т-ра қайнаш т-раси (Г) дебаталади. Қайнаштраси тўйинган буғ т-раси (тўйиниш траси) га тенг бўлади. Ҳар хил моддалар турли трада қайнайди.

Prev Article

ҚАЙНАМА

Next Article

ҚАЙРОҚ