ҚАЙРАҒОЧДОШЛАР

ҚАЙРАҒОЧДОШЛАР — икки уруғпаллали ўсимликлар оиласи. Дарахт ва буталардан иборат. Барглари оддий, тишли, асимметрик, навбатлашиб ўрнашган. Гуллари икки ёки бир жинсли, қалқонсимон тўпгулга йиғилган, баъзан яккаякка жойлашган. Гулқўрғони оддий, 3—8 баргчали. Меваси қанотча, ёнғоқча ёки данакча. Қайрағочдошлар 13 туркум (140 тур)дан иборат. Ҳар иккала ярим шарда тарқалган. Ўзбекистонда 2 туркуми (10 тури) учрайди, шундан 9 тури экилади. Садақайрағоч, ғужум қайрағоч, бурж ёки Ўзбекистон қайрағочи, пўкак қайрағоч ва қатранғининг аҳамияти катта.

Loading...