ҚАЙРУВОН

ҚАЙРУВОН — Туниснинг шарқий қисмидаги шаҳар, Қайрувон вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 110,3 минг киши (1998). Мамлакатнинг муҳим тарихий, диний, савдоҳунармандчилик ва туризм маркази. Транспорт йўллари чорраҳаси. Целлюлозақоғоз з-ди, озиқовқат саноати корхоналари мавжуд. Ғалла, жун билан савдо қилинади. Қайрувон — бадиий ҳунармандчилик маркази. Металл, теридан турли буюмлар ясалади, гилам тўқилади.

Шаҳарга 670 йилда асос солинган. 7-аср охирларида Мағрибдаги Умавийлар ноибларининг қароргоҳи бўлган. 800 — 909 йилларда Ағлабийлар давлати пойтахти, ўша даврда шаҳар айниқса ривож топган. Фотимийлар томонидан пойтахт Маҳдия шаҳрига кўчирилгач, Қайрувоннинг мавқеи пасайиб борди. Шаҳар Тунисда ислом динини ёйиш маркази бўлиб қолди. 1057 йилда шаҳар бадавийлар томонидан вайрон қилинди. 13-асрда барбарларнинг Хафсийлар сулоласи томонидан тикланган. Қайрувонни 1881 йилда француз қўшинлари босиб олган. 1956 йилдан мустақил Тунис давлати таркибида.

Мадина қисми ички ҳовли ва ясси томли анъанавий уйлардан иборат. Шаҳар шинакли қалъа девори билан ўралган (761, 11-аср охири, 13-аср, 18-аср бошлари). Устунлари кўп катта хона, равоклар билан ўралган ҳовли ва минораси бўлган Сиди Оқба масжиди (Катта масжид, 670 йилда асос солинган.

9-асрда қайта қурилган), «Уч эшикли масжид», ислом санъати музейи бор. Шунингдек, испанмағриб, турк санъати анъанасида қурилган меъморий обидалар ҳам сақланган. Мадинадан жан. да замонавий жамоат ва маъмурий бинолар қурилган. Қайрувон атрофида ҳокимлар қароргоҳлари — шаҳарлар харобалари: Қаср алҚадим, Сабр алМансурия ва ҳ. к. сақланган. Қайрувон — Мағриб мусулмонларининг зиёратгоҳи.

Loading...