ҚАЙСЕРИ

ҚАЙСЕРИ — Туркиядаги шаҳар, Анадолу ясситоғлигининг марказий қисмида жойлашган. Қайсери элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 524,8 минг киши (2000). Транспорт йўлларининг муҳим чорраҳаси. Йирик ип газлама кти, самолётсозлик, кимё здлари мавжуд. Озиқ-овқат, ёғочсозлик саноатлари ривожланган. Қўрғошинрух з-ди ишлаб турибди. Қайсери гилам тўқишнинг қадимий марказларидан. Археология музейи бор. Меъморий ёдгорликлардан 12—16-асрларга оид жуда кўп масжид, мадраса, мақбаралар сақланган.

Prev Article

ҚАЙРУВОН

Next Article

ҚАЙТА ҚУРИШ