ҚАЙТАР ЖАРАЁНЛАР

ҚАЙТАР ЖАРАЁНЛАР (физикада) — аввал бир йўналишда, сўнгра тескари йўналишда содир бўлиб, система ўзининг бошланғич ҳолатига қайтиб келганида ташқи муҳитда ҳеч қандай ўзгариш юзага келмайдиган физик жараёнлар. Идеал (ишқаланишсиз ва ноэластик урилишсиз) шароитда содир бўладиган ҳамма соф механик жараёнлар қайтувчан бўлади. Мутлақо ишқаланишсиз ҳамда мутлақ эластик тарзда рўй берадиган урилишларсиз шароитда энергиянинг маълум қисми иссиқлик энергиясига айланади.

Чексиз секинлик билан ўтадиган иссиклик ҳаракатига боғлиқ бўлган жараён кетмакет мувозанатли ҳолатларнинг узлуксиз қаторидан иборат ва қайтувчан бўлади. Реал шароитларда эса ҳар қандай жараён чекли тезликда юз беради ва энергиянинг сочилиши туфайли сусайиб бориш билан кечади. Қайтар жараёнлар назарияси статистик физикада ўрганилади.

Loading...