ҚАЗЗОФИЙ

ҚАЗЗОФИЙ Муаммар (1942, Сирт шаҳри) — Ливия давлат арбоби, полковник. Ливия ун-тининг тарих ф-ти ва ҳарбий коллежни тугатган. Монархияни ағдариб ташлаган инқилоб (1969 йил 1 сентябр) йўлбошчиси. 1969—79 йилларда Инқилобий қўмондонлик кенгаши раиси, айни вақтда 1969 йил сентябрдан қуролли кучлар бош қўмондони, 1976 йил октябрдан олий бош қўмондони. 1970 — 72 йилларда бош вазир ва мудофаа вазири. 1972—77 йилларда Араб социалистик иттифоқи ташкилоти раиси. 1977 — 79 йилларда Ливия Умумхалқ конгресси бош котиби. 1979 йил мартдан Ливия Араб Халқ Социалистик Буюк Жамоҳирияси ва унинг Инқилобий раҳбарияти бошлиғи, Улуғ Ал-Фатҳ Инқилоби раҳбари.

Loading...