ҚИБЛА

ҚИБЛА (араб. — Қарши томонда турган нарса) — мусулмонлар намоз ўқиётган пайтда юзини қаратиб турадиган томон. Дастлаб Муҳаммад(сав) ва унинг тарафдорлари Қуддус (Иерусалим) томонга қараб намоз ўқишган. Ҳижрий 2йили (624) Маккадаги Каъба (Байтуллоҳ) барча мусулмонлар учун Қибла қилиб белгиланган. Ҳар бир мусулмон қаерда бўлмасин, албатта Қибла томонга қараб намоз ўқийди. Масжидларда меҳроб Қ. томонга ўрнатилади, шу томонга қараб азон айтилади. Исломдаги кўп маросимлар ҳам, одатда, Қиблага қараб бажарилади. Марҳум кўмилганда ҳам юзи Қиблага қаратиб қўйилади. Ислом шариати Қибла томонни улуғлайди, Қибла томонга оёқларни узатиб ўтириш ва ётиш одобсизлик ҳисобланади. Ўзбекистонга нисбатан Қибла жанубиғарб томонда бўлиб, компас мили Ғарб нуқтасидан чап томонга 14 градус қайтиши керак.

Loading...