ҚИБРАЙ

ҚИБРАЙТошкент вилояти Қибрай туманидаги шаҳарча (1973 йилдан), туман маркази. Тошкент шаҳридан 18 км шим. шарқда. Яқин т. й. станцияси — Қодирия (10 км). Аҳолиси 14 минг киши (2004). Маҳаллий ривоятларга кўра «Қибрай» (қадимда «Қирай») номи қадимий туркий қабила номидан келиб чиққан.

Қибрайда саноат, қурилиш ташкилотлари, кичик, ўрта бизнес, йирик корхоналари ва микрофирмалар, қўшма корхоналар, Шредер номидаги илмий ишлаб чиқариш бирлашмасининг токчилик ва виночилик филиаллари, автокорхона, МТП, деҳқон бозори бор. Умумий таълим, болалар мусиқа, спорт мактаблари, лицей, касбҳунар коллежлари, туман марказий кутубхонаси, маданият уйи, Мустақиллик майдони, ўқув спорт кти, стадион, сузиш ҳавзаси ва бошқалар спорт иншоотлари мавжуд. Шаҳар ўртасидаги майдонда Хотира монументи ўрнатилган. Туман марказий касалхонаси, тиббий тез ёрдам бўлими, поликлиника, марказий дорихона, туғруқхона мажмуи ва бошқалар тиббий муассасалар бор. Шаҳарча яқинида бир қанча санаторий ва дам олиш уйлари (шу жумладан, «Ботаника», «Бўстон», «Умид гулшани», «Қибрай», «Навбаҳор», «Энергетик» ва бошқалар) фаолият кўрсатади. Қибрайдан Тошкент шаҳри гача автобус ва маршрутли таксилар қатнови йўлга қўйилган. Тошкент — Хўжакент электр поезди Қибрай ёнидан ўтади.

Prev Article

ҚАҲҲОРОВА