ҚИБТИЙЛАР, коптлар — христиан динига эътиқод қилувчи Миср арабларининг этноконфессионал гуруҳи (асосан, монофисийлар, унийлар ва протестантлар ҳам бор). ‘ Юқори Мисрдаги шаҳарларда, шунингдек, Яқин Шарқнинг бошқа мамлакатларида яшайди. 4 млн. кишидан ортиқ (1990-й. лар ўрталари). Мисрнинг арабларгача бўлган қадимий аҳолиси авлодлари. Қибтий тилида (қад. миср тилининг сўнгги босқичи; асосан ибодат тили ҳисобланади) сўзлашади.