ҚИЧИМА, пруриго — баданга тариқдек майда, учи пуфакчали, пушти ранг ёки соғлом тери рангидаги тошмалар тошиши билан кечадиган касаллик. Тошмалар қўл ва оёқларнинг ёз-лувчи юзаларида, думбада пайдо бўлали. Ирсий омиллар, баъзи овқат маҳсулотлари, дори-дармонларнинг организмга аллергик таъсири ва бошқалар Қичиманинг ривожланишига сабаб бўлади. Болалар ва катталарда учрайдиган ҳамда тугунчали Қичима бор. Болалар Қичимасида баланнинг қаттиқ қичишиб туриши боланинг уйқуси билан иштаҳасини бузади, у инжиқ бўлиб қолади. (Бадантерисининг қашланиб тирналиши оқибатида иккиламчи пиодермия қўшилиши мумкин; бунда касаллик сурункали давом этади. Катталар Қичимасида гошмалар бел, қорин ва б. соҳаларга тошади, улар қаттиқ қичишади ва бемор қашинганда пуфакчалар ёрилиб, эрозияга айланади. Ундан ажралган суюқлик қотиб, қизғиш пўстлоқлар ҳосил бўлади. Касаллик сурункали кечиши ва қайталаниб туриши натижасида тери қалинлашиб, унда қорам-тир доғлар юзага келади, қашинганда тирналган жойлар оқариб, чандиқланади. Кўпинча касаллик иккиламчи инфекция билан мураккаблашади, бунда беморнинг умумий аҳволи ўзгариб, асабий ҳолат вужудга келади. Болалар Қичимаси кўпроқ экссудатив-катарал диатез билан оғрийдиган болаларда (баъзан, болаликдан тошган эшакем кейинчалик Қичимага айланади) кузатилиб, одатда, юз ва соч зарарланади. Баъзан кексаларда учрайдиган Қичимада баданга ҳеч нарса тошмайди, фақат қашинған жойда тирноқ излари қолади. Қичимада беморнинг нерв системаси бузилади, уйқуси йўқолади, териси қуруқшаб, лимфа тугунлари катталашади.
Давоси. Қичимани мутахассис нрач даволайди. Даво жараёнида болалар, шунингдек, катталар овқатига алоҳида эътибор бериш лозим. Болаларни қўшимча овқатлантиришда, албатта, врач билан маслаҳатлашиб олиш зарур. Очиқ ҳавода сайр қилиш, ёз кунлари офтобда тобланиш, денгизда чўмилиш тавсия этилади. Бола қаттиқ қашинмаслиги учун тирноғини бот-бот олиб туриш, терининг йирингли касалликларига хос аломатлар пайдо бўлса, албатта, врачга кўриниш керак. Қичиманинг олдипи олиш учун парҳез сақлаш, ширинликлар, аччиқ, шўр, дудланган овқатлар истеъмол қилмаган маъқул. Беморга антигиста-минлар, тинчлантирувчи дорилар, парҳез буюрилади; Қ. га қарши кортикостероид мазлар суртилади, санаторий ва курортларда даволапиш тавсия этилади.