ҚИН

ҚИН (биологияда) — 1) ҳайвон ва ўсимликнинг турли органларини ўраб турадиган тузилма. Мас, пайлар қини, нерв тўқималари қини, баъзи баликлар хордалари қини ва б. Ўсимлик барг бандининг ёки япроғининг қуйи қисми, нов шаклида бир томони очиқ бўлади. Баъзи ўсимликларда (мас, банан дарахтида барг қини бир-бирини ўраб олиб, сохта поя ҳосил қилади;

2) ҳайвонлар тери қопламининг баъзи органлари жойлашадиган бўртган қисми (мас, пат қини, соч қини, илонларда эса тил қини ва б.);

3) урғочи сут эмизувчи ҳайвонлар (мас, халталилар) жинсий йўлларининг жинсий алоқа ва ҳомиланинг ташқарига чиқиши учун хизмат қиладиган энг охирги қисми. Халталиларда Қин жуфт, йўлдошлиларнинг тухум йўллари қўшилиб ягона қ. ҳосил қилади;

4) одамларда аёллар кичик чаноғида олдиндан қовуқ ва сийдик чиқариш канали, орқадан тўғри ичак ўртасида жойлашган чўзилувчи мускулли найча. қ. девори эпителийли, мускулли ва бириктирувчи тўқима қаватларидан иборат; ичкариси кўндаланг бурмалар ҳосил қилувчи шиллиқ қават билан қопланган.

Loading...