ҚИРҒОҚ

ҚИРҒОҚсув ҳавзалари (океан, денгиз, кўл ва сув омборлари) ва оқар сувлар (дарё, вақтли оқар сувлар) билан қуруқлик туташган ҳамда ўзаро таъсир рўй бериб турадиган камбар ер. Қирғоқ ларнинг қуруқлик томондаги чегараси — қирғоқ чизиғи дейилади. Қирғоқнинг таркиб топиши ва хусусиятлари тўлқинларга, оқар сувларда оқим ҳаракатига боғлиқ. Қирғоқнинг ўзгаришига тектоник ҳаракатлар ҳам таъсир кўрсатади. Қирғоқ кўриниши, тузилиши, ўзгариши ва ҳолатига кўра хилмахил бўлади. Денгиз Қ. лари баландлиги, парчаланганлиги, геологик тузилиши, шакли, ёши ва б. га кўра турларга ажратилади:

1) эндоген ва экзоген жараёнлар натижасида пайдо бўлган ёш Қирғоқ лар. Уларга дастлаб текис бўлиб, кейин парчаланган тектоник ва эрозион-тектоник, эрозион, музлик, шамол таъсирида пайдо бўлган ҳамда вулканик Қирғоқлар киради; 2) тўлқиндан бошқа жараёнлар таъсирида пайдо бўлган Қирғоқлар денгиз суви кўтарилиб қайтганда ҳосил бўлган, денудацион, органик қолдиқлардан ҳосил бўлган Қирғоқ лардан иборат; 3) тўлқинлар таъсирида вужудга келган Қирғоқ лар. Улар абразия ва аккумуляция таъсирида, яъни денгиз тўлқинлари таъсирида вужудга келади ва жуда кўп учрайди. Йирик дарёларнинг қуй-илиш жойларида дельта қ. шаклланади (қ. Дельта). қ. типлари шакллани-шида ва тарқалишида табиий географик зоналлик аниқ кўринади. Мас, термоабразив Қирғоқлар қутбий зоналарга, маржонли ва манграли Қирғоқлар тропик ва экваториал минтақаларга хос. Ҳоз. замон тектоник ҳаракатлари ҳам денгиз Қирғоқ ларининг шаклланишига катта таъсир кўрсатади. Музлик давридан кейинги трансгрессия кўтарилган майдонлардагига нисбатан тектоник чўкаётган соҳилбўйи р-нларда қуруқлик ичкарисига анча кириб борган. Уччала гуруҳдаги Қирғоқлар фьорд, шхера, дальмация, риас, панжасимон, лиман, орол, денгиз типли, маржонли, фитоген, абразион-бухтали, лагунали, қум тилли каби типларга бўлинади. Оқар сувларнинг Қлари ривожлани-шида ўзан оқими муҳим омил ҳисобланади. Дарё Қлари тоғ ва текисликларда бир-биридан кескин фарқ қилади. Дарёлардаги оқим фаолияти Қларнинг эрозияси, ўзаннинг алоҳида жойларида оқизиқларнинг тўпланишида намоён бўлади. Катта дарёлар Қларининг шаклланишда гравитация жараёнлари (сурилма, кўчки, сочилма) муҳим аҳамиятга эга. Сув босадиган (қайирли) ва сув босмайдиган (туб, террасали) дарё Қирғоқлари фарқ қилинади (қ. Водий, Террасса). Қирғоқ ларнинг келиб чиқиши, ўзгариши, морфологиясини ўрганиш порт ва кўприклар қурилиши, Қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларида, кема қатновида, рекреация зоналари ташкил этиш, фойдали қазилма конларини ўрганишда, сув омборлари қуришда катта аҳамиятга эга.

Loading...