Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ҚИРОАТХОНА

ҚИРОАТХОНА — кутубхонанинг ўқув зали; китобхонлар матбуот нашрлари (газета, журнал ва б.) ва кутубхонанинг барча фондидан (жумладан, ноёб ва қимматбаҳо нашрлардан ҳам) фойдаланиши мумкин бўлган махсус жиҳозланган хона. Қ. да китоб билан ишлаш учун зарур шарт-шароитлар (қулай мебель, ёруғлик ва тинчлик), микрофильмларни ўқиш учун, аудиовизуал материаллар билан ишлаш учун махсус аппаратлар бўлиши зарур. Йирик кутубхоналарда алоҳида китобхонлар гуруҳлари учун (мас, илмий ходимлар, талабалар, мактаб ёшидаги болалар учун ва ҳ. к.), билим соҳалари бўйича (ижтимоий-сиёсий, техника, қ. х. ва ҳ. к.) ва нашр турлари бўйича (газета, мусиқа-нота, микрофильмлар, харитаграфик нашрлар ва ҳ. к.) заллар бўлиши мумкин. Қироатхонанинг ўзида кўп сўраладиган адабиётлардан ёрдамчи фонд ташкил этилади.

Prev Article

ҚИРОАТ

Next Article

ҚИРОВ