ҚИРОЛ

ҚИРОЛ (король сўзининг ўзгаргани; асли Буюк Карл номидан) — монархия давлати, қироллик бошлиғи. Ўрта асрларда айрим Ғарбий Европа давлатларида (Германия, Франция, Англия, Италия ва б.) мутлақ ҳукмдор. Ҳозирда Қироллар расман давлат бошлиғи ҳисоблансаларда, мамлакатни бевосита идора этиш парламент сайловларида ғолиб чиққан партия ёки партиялар блоки вакилларидан тузилган ҳукумат қўлига ўтган. Мас, Англияда қирол Георг 1 давридан (1714 й. дан) бошлаб Қироллар мамлакатни идора этиш ишларига бевосита аралашмайди (яна қ. Давлат бошлиғи, Моиарх, Монархия).