ҚИРҚ

ҚИРҚ — ўзбек халқи таркибига кирган йирик қабилалардан бири. Тарқоқ ҳолда Самарқанд атрофида, Панжикентнинг жан. да, ҳоз. Ғаллаорол, Жиззах, Зомин ва Ўратепа ҳудудларида яшаганлар. Кўпинча ўзбек халқи таркибига кирган қабилалардан бири — юзлар билан аралашган ҳолда яшаганлар. Шунинг учун ҳам кўпчилик манбаларда «қирқ юз» номи билан ҳам маълум. Қирқ, юз ва минг қабилалари марқа деган умумий ном билан аталган. Қирқ ларнинг этногенези Дашти Қипчоқ ўзбеклари билан боғлиқ. Қирқлар ўтмишда бир қанча уруғларга бўлинган. Шулардан энг йириклари: оқ-қўйли, қора-қўйли, қорасирак, қорача, олмаса-ун, чапарашли ва б. Улар 20-а. нинг бошларига қадар ярим ўтроқ ҳолда яшаб, чорвачилик б-н, бир қисми тоғ ён бағрида, адирларда яшаб лалмикор ва суғорма деҳқончилик билан шуғулланган.

Next Article

ҚИРҚБЎҒИМ