ҚИРҚМА

ҚИРҚМАхалқ селекциясида чиқарилган кечпишар қовун нави. Шакли эллипссимон, йирик, учи тўмтоқ, уз. 30— 36 см, оғирлиги 4—6 кг. Дум томони сал буришган, уч қисми деярли текис. Тўри тўлиқ, йирик, нозик. Туси жигаррангсариқ. Устидаги гуллари ингичка. Пўсти қаттиқ, эти оч яшил, қалинлиги 4,5—5 см, ўртача толали, серсув, ширин. Узиш вақтида таркибида 7,4% қанд (шу жумладан, саха-роза 3,9%), 8,7% қуруқ модда бор. Сақланиш даврида шираси ортади. Уруғхонаси ўртача катталикда, уруғи йирик. Уруғи униб чиққандан кейин ҳосили 100—110 кунда пишиб етилади. Ҳосилдорлиги 240—280 ц/га. Узоқ вақт асраш ва ташишга чидамли. Тошкент вилоятида кенг тарқалган.

Loading...