
ҚИШ
ҚИШ — йил фаслларидан бири. Мўътадил минтақаларда (шу жумладан, Ўзбекистонда) декабрь, январь ва февраль ойларини ўз ичига олади. Қиш фаслининг астрономик давомийлиги уртача 89,0 суткадан иборат. Қишнинг бошланиши деб Қуёшнинг қишки туриш нуқтасидан ўтиши кунлари (21 — 22 декабрь) қабул қилинган. Ўзбекистонда Қиш фасли хийла совуқ келади. Энг совуқ ой — январнинг ўртача т-раси текисликларда (Устюрт. Чурук ст-яси) — 10°, жан. шарқда (Темир, Шеробод) 2—3°, мутлақ паст т-ра жан. да —25°, —30° ва шим. ғарбда —35°, —38». Лекин текисликларла Қишда ҳам 15—20°, тоғларда 5—10° гача илиқ кунлар бўлиб туради (қ. Йил фасллари).