ҚИШКИ ҚУЁШ ТУРИШИ

ҚИШКИ ҚУЁШ ТУРИШИҚуёш гардишининг осмон гумбазидаги йиллик кўринма ҳаракати давомида гардиш марказининг эклиптиканинг энг жан. нуқтасидан ўтиш пайти. Бу пайтда Қуёшнинг оғиш бурчаги — 23°27’ бўлади. Қишки қуёш туриши пайтига яқин кунларда Қуёшнинг кўринма ҳаракати экваторга деярли параллел бўлади, натижада унинг туш пайтидаги баландлиги бир хил бўлиб, кун узунлиги ўзгармайди. Тропик йил (365,2422 сутка) билан календарь йили (365 ёки 366 кун) тенг эмаслиги сабабли, Қишки қуёш туриши календарь сут-канинг бошланишига нисбатан турли вақтларга мос келади, оддий йилларда 5 соат 48 мин. 46 сек. кечроқ, кабиса йилида эса 18 соат 11 мин. 14 сек. олдинроқ келиши мумкин. Ҳозирги пайтда Қуёш Қишки қуёш туриши нуқтасидан 21 ёки 22 дек. да (астрономик қиш бошланади, чилла киради) ўтади. Қуёш Қишки қуёш туриши бўлганида Шим. ярим шарда энг қисқа кун ва энг узун тун, Жан. ярим шарда эса аксинча бўлади.

Prev Article

ҚИШ

Next Article

ҚИШЛОҚ