ҚИШКИ САРОЙ

ҚИШКИ САРОЙ — Санкт-Петербург ш. даги меъморий ёдгорлик (1754—62, меъмори В. В. Растрелли); барокко услубида қурилган. 1917 й. гача Россия императорларининг қароргоҳи бўлган; 1918 й. да қисман, 1922 й. да бутунлай бино Эрмитаж ихтиёрига берилган. Бино тўртбурчак шаклида ички ҳовлили; тарзлари Нева дарёси, Адмиралтейство ҳамда Сарой майдонига қараган. Маҳобатли бино ҳашамдор ва бир ўқ йўналишида жойлашган; ўлчамлари (1000 дан ортиқ хона) ва турлича кўринишдаги тарзлари, ўткир чиқиб турган қисмлар, зинапоясимон бурчаклар, ўзгарувчан маромдаги устунлар унга қудратли шакл, салобатлилик ва кўркамлик бахш этган; ўймакорлик, ганчкорлик билан ишланиб, зарҳалланганлиги бинонинг тантанаворлигини оширган. Интерьерлари бир қанча маротаба қайтадан ўзгартирилган (мас, 1837 й. даги ёнғиндан сўнг тарзлари ва тантаналар зали таъмирланган).

Prev Article

ҚИШ

Next Article

ҚИШЛОҚ